Мирзиёев ва Раҳмон ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон и глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон и глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари Тожикистон президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.  

Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией завода спецтехники “Талко-Крантас” - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тожикистон алюмининй  заводига ташриф буюрди

Ўзбекистон раҳбари Тожикистон президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.

Томонлар олий даражадаги мунтазамлик касб этган учрашув ва мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик  муносабатлари ва халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини  мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини чуқур мамнуният билан қайд этдилар.

Жорий йил 17-18 август кунлари Тожикистон президентининг мамлакатга давлат ташрифи доирасида ўтказилган самарали музокаралар, уларнинг якуни бўйича эришилган келишув ва имзоланган икки томонлама ҳужжатлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми сарҳисоби эълон қилинди

Ўзбекистон президентининг жорий йил 27-28 сентябрь кунлари МДҲ Давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Душанбега амалий ташрифи доирасида ўтказилган учрашув ва музокаралар натижакорлиги қайд этилди. 

Бугунги кунда савдо-иқтисодий алоқалар фаол ривожланиб бормоқда. Ўзаро савдо ҳажми ортиб, турли тармоқларда кооперация, транспорт-коммуникация соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб, маданий-гуманитар алмашинувлар  кенгаймоқда. 

Томонлар икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида ҳамкорликни ривожлантириш ва эришилган келишувлар  ижросини тўлиқ таъминлашда мунтазам амалий алоқалар муҳимлигини қайд этди.

Мулоқот сўнггида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган кўп қиррали ўзаро манфаатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар. 

Янгиликлар лентаси
0