Ёқилғи-энергетика ресурслар нархларини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлди

© SputnikАвтозаправочная станция в Ташкенте
Автозаправочная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор лойиҳасида аҳолининг алоҳида қатламлари учун автобензин харид қилишга ҳар ойда 66 минг 700 сўм миқдорида компенсация тўланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилиб,  муҳокама қилинмоқда.

Шохрух Аминов - Sputnik Ўзбекистон
Аҳоли дебитор қарздорлиги кескин ошиб кетмоқда – МИБ директори ўринбосари

Қарор лойиҳасида бензин нархлари қуйидагича белгиланган: 

Аи-80 - бир литр учун 4000 сўм;
Аи-91 - бир литр учун 4500 сўм;
Дизель ёқилғиси - бир литр учун 4800 сўм;
ЭКО дизель ёқилғиси - бир литр учун 4900 сўм.

Шунингдек, аҳолининг алоҳида қатламлари учун автобензин харид қилишга ҳар ойда 66 минг 700 сўм миқдорида компенсация тўланиши режалаштирилган.

Республикада табиий газ ва электр энергияси бўйича битта абонент учун истеъмол миқдорининг базавий нормасини белгилаш кўзда тутилаяпти. Бу эксперимент тариқасида Юнусобод туманида ўтказилади.

Унга кўра, бир абонент (жисмоний шахс) ойига 300 кВт/соат электр энергияси ҳамда шахсий уй-жойда иситиш мавсумида 1000 куб газ белгиланмоқда. Бу лойиҳа, бекор бўлиши, умуман бошқача қабул қилиниши ҳам мумкин.

Янгиликлар лентаси
0