Россиядан учиб келган йўловчи телефонида 189 дона порнографик видеолар аниқланди

© Foto : pixabay.comМобильный телефон
Мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқарога тегишли телефон аппарати хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. “Санкт-Петербург-Урганч” рейси билан самолётда учиб келган фуқаро Р.Н.нинг телефони божхона назоратидан ўтказилганида телефон хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Муроджон Азимов - Председатель ГТК  - Sputnik Ўзбекистон
Хавфни бошқариш тизимини яратдик - божхона қўмитаси раиси

Хабарда айтилишича, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали “Санкт-Петербург-Урганч” рейси билан самолётда учиб келган фуқаро Р.Н божхона назоратидан ўтишда “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётганида божхона ходимининг эътиборига тушди.

Унинг уяли телефони божхона назоратидан ўтказилганида телефон аппарати хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДБҚ маълум қилишича, Хоразм вилояти божхоначилари томонидан 2018 йил ўтган даври мобайнида 376 та божхона қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган бўлса, шундан 197 та ҳолатда сал кам 18 минг дона беҳаё мазмундаги материалларни республикага кириб келиши олди олинди.

Янгиликлар лентаси
0