Мирзиёевга Нобел мукофотини бериш ташаббусини илгари сурган депутат ҳибсга олинди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЎзЛиДеп партиясидан сайланган халқ вакили ишдан ҳайдалган мактаб директорини лавозимида қайта тиклаш учун 500 доллар пора олаётганида қўлга тушган

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати депутати, ЎзЛиДеп вакили Олимжон Тўхтаназаров ўтган ҳафтада пора олаётган вақтда қўлга тушган.

Тўхтаназаров Ўзбекистон президентига ҳамду-сано айтиш ва фаол жамоатчилик фаолиятини олиб бориши билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини ўзига жалб қилган.

Президент РУз Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳеч нарса қарсак билан бўлмайди": Мирзиёев яна бир нечта мансабдорларни ишдан олди

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Поп туманидан бўлган собиқ мактаб директори ҳуқуқни муҳоқаза қилиш органига мурожаат қилган. "Аёл бир йил муқаддам ишдан ҳайдалган. Собиқ мактаб директори ўз лавозимида қайта тикланиш ниятида халқ вакилига мурожаат қилган. Депутат Олимжон Тўхтаназаров ўз хизматлари эвазига аёлдан 500 доллар пора талаб қилган", - деб ёзади "Новости Узбекистана" нашри.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тезкор режа ишлаб чиқилган, кенгаш билан келишилган ҳолда халқ вакили дахлсизликдан маҳрум этилган.

22 сентябр куни депутат пора олаётган маҳалида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўхтаназаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168 моддаси 3-қисми(хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш) ва 211 моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Яна бир ҳоким ўринбосари пора олаётганда қўлга тушди

Таъкидлаш жоизки, Олимжон Тўхтаназаров Facebook ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчиларидан бири саналади. Ўзининг расмий аккаунтида депутат ўзи амалга оширган хайрли ишлар ҳақида ахборот бериб боради. Қўлга олиниши арафасида депутат болалар боғчасини қайта тикланишига бағишланган пост эълон қилган.

Тўхтаназаров жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари суриш таклифи билан машҳур бўлди.

Депутат бу таклифни Ўзбекистон раҳбарига "Ўзбекистон қаҳрамони" унвонини бериш бўйича петиция 10 мингта имзо олганидан сўнг билдирган эди. Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўшанда халқ вакилига ўз иши билан шуғулланишни маслаҳат беришганди.

Янгиликлар лентаси
0