ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко бир сутка ичида соат 23-00 дан 7-00 гача спиртли ичимликларни сотишни ман этиш бўйича чекловларни бекор қилиш тўғрисида топшириқ берди.
Бу чекловлар тажриба тариқасида Минскда ва туманларда 1 октябрдан жорий этилганди.
Бундан аввал Минск шаҳар ижроия қўмитаси 2018 йил 1 октябрдан бир йил муддатга тунда алкогол, пива, таркибида алкогол кам бўлган ичимликлар сотишни ман этиш чекловларини жорий этганди. Хусусан, режага кўра, тунда алкогол ичимликларни чакана савдосини фақат умумий овқатланиш жойларида мумкин эди.
Шаҳар ҳукумати бу қарорни “соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, ичкиликбозликка қарши кураш” дея тушунтириш берди.
“Президент, унга тақдим этилган маълумотлар билан танишиб чиқиб, бу уйланмаган қарорни бир сутка ичида бекор қилиш ҳақида топшириқ берди”, - дейилган администрация баёнотида.
Баёнотда айтилишича, “ичкиликбозлик билан бундай бир томонлама тақиқлар билан курашиш керак эмас. Улар амалда кутилган ижобий натижалар ўрнига, яширин савдо ва жиноятилик соҳасини ривожланиши, шу жумладан контрафакт маҳсулотлар кўпайтиради”.
Шу билан бирга, талаб ҳар доим таклифни топади.
“Таксисчилар томонидан пол остидан яширин сотиши, ҳар қандай таркибида спирт бўлган ичимликлар истеъмол қилиниши кўпайишига олиб келиб, бу савдо шароитида контрафакт муаммосини назорат қилиш мумкин эмас... Натижада ҳуқуқбузарликлар кўпайиши ва алкогол ичимликлардан заҳарланиш ҳолатлари кўпаяди. Бу соғлиқни сақлаш тизими ва давлат бюджетига қўшимча оғирлик бўлиб тушади. Буларнинг ҳаммаси шу каби чекловлар натижасида бўлади”, - деб тушунтиришди президент администрациясида.
Мавжуд муаммони ҳал қилиш учун кенг қамровли профилактика чоралар, биринчи навбатда тарбиявий ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилиши кераклиги таъкидланди.