Қозоғистонда КХШТ разведкачиларининг ўқув-машғулоти бошланди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСовместные учения Коллективных сил оперативного реагирования
Совместные учения Коллективных сил оперативного реагирования  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўқув машғулотларида Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россиядан 3000 дан ортиқ ҳарбийлар иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. КХШТ мамлакатларининг Тезкор ҳаракат кучлари "Поиск-2018" номли ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Қозоғистон жанубига етиб келди, деб хабар қилмоқда Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати.

“Ушбу ўқув машғулотларининг асосий мақсади, КХШТнинг тезкор ҳаракат кучларини жойлаштириш учун разведка олиб боришдир. Амалий машғулотлар вақтида ҳарбий хизматчилар космик, ҳаво, радимоэлектрон ва бошқа соҳаларда разведка олиб бориш машқларини бажаради”, - дейилган хабарда.

Ўқув машғулотларида Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия ҳарбийлари иштирок этмоқда. Умумий ҳисобда “Поиске – 2018” ўқув машғулотларида 3 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 500дан ортиқ техника иштирок этмоқда.

Россиядан ушбу манёвларда қатнашиш учун бир неча разведкачи бўлинмалар ва спецназ, жами 300 нафар аскарлари етиб келишган. Ундан ташқари 2та разведкачи самолёт Су-24МР, "Орлан-10" ва "Форпост" учувчисиз аппаратлар ҳам иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0