Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга етиб келди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Ҳиндистонга ташрифи Тож Маҳал обидасидан бошланади.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга етиб келди, Ўзбекистон делегацияси Агра аэропортида тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга етиб келди”, -   дейилган расмий хабарда хабарда.

Хабарда айтилишига кўра,  Шавкат Мирзиёев бугун жаҳонга машҳур Тож Маҳал обидасини томоша қилади, давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар эса эртага Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади. 

Янгиликлар лентаси
0