Ҳиндистон Ўзбекистонда 50та инвестицион лойиҳани амалга оширади

© Пресс-служба Государственного комитета Узбекистана по инвестициямУчастники узбекско-индийского бизнес-форума в Дели
Участники узбекско-индийского бизнес-форума в Дели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
29 сентябр куни, яъни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи арафасида Деҳлида Ўзбекистон миллий кўргазмаси очилиши маросими ўтказилади

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Деҳли шаҳрида 28 октябр куни ўтказилган Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес-форуми якунида Ўзбекистон делегацияси томонидан қиймати 3 млрд долларга тенг 50та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар берди Ўзбекистон Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Мобашар Джавад Акбар и Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз  Камилов Ҳиндистон давлат вазири билан учрашди

Тадбирда ўзбек делегацияси томонидан 150 вакил, шу жумладан вазирлик ва муассасалар раҳбарлари, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимлари, "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбметкомбинат" АЖ, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ сингари йирик миллий компаниялар ҳамда хусусий бизнес вакиллари раҳбарлари иштирок этишган.

Ҳиндистон томондан CII, MSME Development Forum, ССП Ҳиндистон-МДҲ ва FICCI сингари ташкилотлар аъзолари саналган йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда кичик ва ўрта визнес вакиллари иштирок этганлар.

© Пресс-служба Государственного комитета Узбекистана по инвестициямСтенд компании "Узбекнефтегаз" на узбекско-индийском бизнес-форуме в Дели
Ҳиндистон Ўзбекистонда 50та инвестицион лойиҳани амалга оширади - Sputnik Ўзбекистон
Стенд компании "Узбекнефтегаз" на узбекско-индийском бизнес-форуме в Дели

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги корхоналар сони 145тани ташкил қилади, шулардан 21таси 100% ҳинд капитали асосида фаолият юритмоқда.

Иккиёқлама савдо айланмаси 2017 йилда 323,6 млн АҚШ долларини ташкил этган.

© Пресс-служба Государственного комитета Узбекистана по инвестициямПрезентация узбекских товаров на бизнес-форуме в Дели
Ҳиндистон Ўзбекистонда 50та инвестицион лойиҳани амалга оширади - Sputnik Ўзбекистон
Презентация узбекских товаров на бизнес-форуме в Дели

Бугунги кунда Ўзбекистон Ҳиндистонга ловия, бальзамлар, хом ипак, ўғитлар сингари товарларни экспорт қилади.

Ҳиндистондан экспорт қилинадиган асосий товарлар: фармацевтика, тиббиёт маҳсулотларидир, қора металл, турли технологик ускуналар, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлардир.

Сотрудники полиции в канун Дня независимости в Нью-Дели, Индия - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон ҳамма учун бир вақтнинг ўзида ҳамкор бўлмоқчи. Уддалармикин

Тошкентдан Нью-Деҳли ва Амритсарга қўйилган тўғридан-тўғри рейслар эвазига Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги масофа йилига қисқариб бормоқда.

2017 йилда Ўзбекистонга Ҳиндистондан 10 мингдан зиёд сайёҳлар келишган.

Туризм соҳасидаги секторлар фаолиятини фаоллаштириш мақсадида бугунги кунда Тошкент ва Мумбай ҳамда Ченнаи ўртасида иккита тўғридан-тўғри рейсларни ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, бизнес-форум доирасида Ҳиндистон ва Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашини ташкил қилиш бўйича битим имзоланган.

29 сентябр куни, яъни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи арафасида Деҳлида Ўзбекистон миллий кўргазмаси очилиши маросими ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0