Бухородаги шаҳарча Навоий таркибига қўшиб берилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваИзменение границ Гиждуванского района Бухарской области и Канимехского района Навоийской области
Изменение границ Гиждуванского района Бухарской области и Канимехского района Навоийской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Зафаробод туманидан Ғиждувон марказигача бўлган масофа 80 километрни ташкил қилади. Бу эса аҳолининг тез тиббий ёрдам, маъмурий идоралар хизматидан фойдаланиш, ижтимоий-маиший эҳтиёжларини қондиришда ноқулайлик туғдирмоқда

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисда Бухоро вилоятидаги Конимех қўрғончасида вужудга келган қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларни самарали ҳал этиш учун Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқдилар, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Новое газовое месторождение - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилоятида янги газ кони топилди

Хусусан, мажлисда, Бухоро вилоятидаги Зафаробод қўрғонини Навоий вилояти Конимех тумани таркибига ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, "Зафаробод" қўрғонида бугунги кунда 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қўрғонда 31 кўпқаватли уй, 1 мактабгача таълим муассасаси, 2 умумтаълим мактаби, 1 тиббиёт муассасаси ва бошқа қатор ташкилотлар ишлаб турибди. Шунга қарамасдан бугунги кунда "Зафаробод"да ўз ечимини кутаётган айрим масалалар мавжуд.

Зафаробод туманидан Ғиждувон марказигача бўлган масофа 80 километрни ташкил қилади. Бу эса аҳолининг тез тиббий ёрдам, маъмурий идоралар хизматидан фойдаланиш, ижтимоий-маиший эҳтиёжларини қондиришда ноқулайлик туғдирмоқда.

"Зафарободлик киши туман марказига бориш учун камида 80 км босиб ўтиши керак. Бунга икки соат вақт кетади. Фуқаронинг иши битмаса, етишмаётган битта ҳужжат учун такроран келиб-кетишга мажбур бўлмоқда", - деб қайд этишди сенаторлар.

Бухоро - Sputnik Ўзбекистон
Қадимий Бухоро ўзининг муқаддас эшикларини очмоқда

Зафарободнинг Конимех тумани таркибига ўтказилиши туфайли туман марказигача бўлган масофа уч баробарга қисқариши, бу эса аҳолининг турли маъмурий, ижтимоий-иқтисодий хизматлардан фойдаланиши сифатини оширишига хизмат қилиши таъкидланди.

Мажлисда сўзга чиққан Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев икки вилоят чегаралари ўзгариши тўғрисидаги қарор Зафаробод шаҳарчаси аҳолисининг фаровонлигини янада ошириши ва турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

"Ғиждувон туманидаги Зафаробод туманининг Навоий вилоятидаги Конимех туманига қўшиб бериш ташаббуси мазкур ҳудуддаги жойлашга фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан ўтказилан учрашувларда аҳолининг барча қатлам вакиллари томонидан тўла қувват-қувватланди", - деб қайд этди Барноев.

Янгиликлар лентаси
0