Шавкат Мирзиёев 30 сентябр - 1 октябр кунлари Ҳиндистонга ташриф буюради

© AFP PHOTO/Prakash SINGHТадж-Махал — мавзолей-мечеть, находящийся в Агре, Индия
Тадж-Махал — мавзолей-мечеть, находящийся в Агре, Индия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Рам Натҳ Ковинд, Бош вазир Нарендра Моди билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 2018 йил 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Комил Алламжонов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Мобашар Джавад Акбар и Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз  Камилов Ҳиндистон давлат вазири билан учрашди

Президент Рам Натҳ Ковинд, Бош вазир Нарендра Моди ва Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашув ва музокараларда давлатлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аниқ йўлларини кўриб чиқиш, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Президент Нью-Дели шаҳрида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини, жумладан, Ўзбекистон –Ҳиндистон ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш таклифини муҳокама қилиш учун Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Ҳиндистоннинг қадимги пойтахти, жаҳонга машҳур меъморий обида – муҳташам Тож Маҳал жойлашган Агра шаҳрига ташриф буюради.

Зенитно-ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон Россиядан С-400 ракета тизимини сотиб олишга қарор қилди

Ташриф якунида Ўзбекистон президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон – Ҳиндистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар, мамлакатлар ҳудудлари ва муассасалари ўртасида ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0