Ўзбекистонда электр, сув ва газ учун олдиндан тўлов тизими киритилиши мумкин

© Новости УзбекистанаГазовый электронный счетчик
Газовый электронный счетчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Олий Мажлисда Ўзбекистонда сув, электр ва газ учун тўловларни олдиндан тўлаш тизимига ўтиш тўғрисидаги янги қонун муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Бугун Олий Мажлиснинг 16 ялпи мажлисида аҳолига етказиб берилаётган электр, газ ва сув учун тўловларини олдиндан олиш тизимига ўтиш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.  

Мажлисда хабар берилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда коммунал хизматлардан жами дебитор қарздорлик жами 278 миллиард сўмдан зиёдроқни ташкил қилмоқда. Шундан 227 млрд сўм аҳоли улуши, 50 млрд 600 млн сўм эса юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Энг катта қарздорлик Тошкент шаҳрида - 55 млрд сўмдан ортиқ Тошкент вилоятида - 46 млрд сўмни, Наманган вилоятида эса салкам 30 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Газ йўқ - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд ҳокимлиги: газ ва электрдан қарз 1 трлн сўмдан ошган. Айб кимда?

Электр энергияси бўйича ҳам 2 триллион сўмдан ортиқ қарздорлик юзага келган. Шундан 1,5 трлн сўми жисмоний шахслар улушига тўғри келади.

Юқоридаги рақамларни ҳамда йўл қуйилаётган исрофгарчиликларни ҳисобга олган ҳолда, депутатлар ушбу соҳада таъсирчан чораларни назарда тутувчи қонун қабул қилиш вақти келганини таъкидлашди.

Акс ҳолда, аҳолини сув, элктр ва газ билан билан барқарор таъминлаш, ёқилғи энергетиека комплексини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш, товар ва хизматлар ишлаб чиқариш, ишбилармонликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш каби муҳим ишларни амалга ошириш хавф остида қолиши мумкин.

Янги қонун, ушбу соҳаларда қарздорликка йўл қўймасликка, тежамкорликка, аҳолининг маъсулиятини оширишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга олиб келиши керак.

Янгиликлар лентаси
0