ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашида иштирок этиш учун, Душанбега етиб келди, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.
Душанбе халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Эмомали Раҳмон кутиб олди. Шундан сўнг икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Тожикистон раҳбари Ўзбекистон билан дўстлик ва ака-укачилик муносабатларига устуворлик берилганини хабар қилди. Эмомали Раҳмон айтишишга қараганда, айни дамда Тожкистон ва Ўзбекистон дўстлик, тадбиркорлик, маданий ва ижтимоий муносабатларини ривожлантиришига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаётганини, бу борада барча шароитлар яратилганини, керакли қонуний актлар қабул қилинганини хабар қилди.
Давлат раҳбарлари муносабатларнинг ҳозирги ҳолатидан қониқиш билдиришди ва икки халқ манфаатлари йўлида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Хусусан, Зарафшон дарёсида икки кичик ГЭС қуриш ҳамда Тожикистонда "Артель" компаниясининг филиалини очиш ва бошқа лойиҳалар ҳақида сўз борди.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрда Душанбеда МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгаши бўлиб ўтади.Ушбу муносабат билан давлат раҳбарлари бирин кетин Тожикистон пойтахтига етиб келишмоқда.