Мактаб директори масъулиятсизлиги учун лавозимидан бўшатилди

CC0 / pixabay / Связки книг
Связки книг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аниқланган фактлар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига қонун доирасида кўриб чиқиш учун юборилди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Тошкентдаги 210-сонли умумтаълим мактаб директори Дилфуза Саидмуродова ўз ишига масъулиятсиз муносабатда бўлганлиги учун лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. 

В Ташкенте в рамках заседания Международного пресс- клуба обсудили вопросы обеспечения общеобразовательных школ учебниками в новом учебном году.  - Sputnik Ўзбекистон
ХТВ мактаб дарсликларидан онлайн фойдаланиш хизматини йўлга қўйди

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 31 август куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот /Диалог с народом” гуруҳида Тошкент шаҳрида жойлашган 210-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисида юк машинаси дарсликларни худди ўтинни ташлаб кетгандай қилиб ташлашгани ҳақида маълумот чоп этилган эди.

Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимлари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқдилар ва ўз ишига масъулиятсиз муносабатда бўлган 210-сонли умумтаълим мактаб директори Дилфуза Саидмуродова ўз лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига ушбу мактабда ўтказилган таъмирлаш ишлари юзасидан шикоятлар ҳам келиб тушди.

Текширувлар шуни кўрсатдики, 210-сонли умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишда 56,5 млн. сўмга яқин ҳақиқатда бажарилмаган иш ҳажмларини қўшиб ёзилгани, шунингдек, эндиликда собиқ мактаб раҳбари ўқув муассасаси биносининг бузилишидан чиққан қурилиш материалларини ва ҳудуддаги дарахтларни ноқонуний кесиб, сотиб юборганлиги ҳолатлари аниқланган.

Текшириш натижасида аниқланган фактлар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига қонун доирасида кўриб чиқиш учун юборилди.

Янгиликлар лентаси
0