ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қонунга кўра, 5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланган.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.