Ўзбекистонда дорихоналар дориларни қадоқлаб сотиш ҳуқуқига эга бўлди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишФармацевтическая фабрика на востоке Дамаска в районе Баб аль Шарки
Фармацевтическая фабрика на востоке Дамаска в районе Баб аль Шарки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда дорихоналар 1 ноябрдан бошлаб дориларнинг баъзи турларини қадоқлаб сотиш ҳуқуқига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Ўзбекистонда дорихоналар 1 ноябрдан бошлаб “Ангро” турдаги дориларни қадоқлаб сотиш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар қилди Norma.uz бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга асосан.

“Ўзбекистонда дорихоналарга 1 ноябрдан бошлаб дорихона шароитида, махсус ускуналардан фойдаланилган ҳолда қадоқланган ва тамғаланган «Ангро» маҳсулотларни сотишга рухсат берилди. Тиббий муассалар, уларни сақлаш ва тарқатиш тартибига амал қилган ҳолда ушбу дориларни сотиб олиш ҳуқуқига эга”, - дейилган хабарда.

“Ангро” маҳсулотлари бу – якуний қадоққа (упаковкага) эга бўлмаган маҳсулотлар ва дорилар. Одатда улар саноат ўлчамидаги қадоқларда сотилади. Ундан ташқари “Ангро” маҳсулотларидан дори воситалари ясаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.  

Янгиликлар лентаси
0