ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Ўзбекистон темир йўллари “Тошкент-Поп-Марғилон-Андижон” йўналишида янги экспресс контейнер юк поезди қатновини йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
"Янги поезд аниқ жадвал асосида ҳафтада икки маротаба ҳаракатланиши ва унда тадбиркорларнинг турли хил ҳажмдаги юкларини 20 футлик контейнерларда 10 соат муддатда ҳамда арзон нархларда ўз манзилига етказиб бериш кўзда тутилган", - дейилган хабарда.
Янги поезд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида йўлга қўйилди, дейилган хабарда.