ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Шу йил 17-21 сентябр кунлари мобайнида онлайн аукцион орқали 869 та автомобил рақамлари сотилди.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,9 миллиард сўмдан ошди.
Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 26% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 27% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 26%га тенг.
Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 52%га тенг.