ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Кеча 23 сентябрь куни соат 22:02 да Ўзбекистонда зилзила сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятар вазирлиги хабар қилади.
Зилзила эпицентри, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Зомин миллий боғига яқинида, Тошкентдан 187 км масофада жойлашган. Ер қимирлаш магнитудаси - 3,7 баллни, эпицентр чуқурлиги 5 кмни ташкил қилди.
Зилзила кучи Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида қуйидагича сезилди:
Гулистонда,— 2 балл, эпицентрдан 94 км масофада;
Жиззахда— 2 балл, эпицентрдан 72 км масофада;
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.