Сенатда Туркия парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

© Халқ СўзиБинали Йилдирим и Нигматулла Йўлдошев
Бинали Йилдирим и Нигматулла Йўлдошев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Туркия Буюк миллат мажлиси (парламенти) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Халқ Сўзи.   

Учрашувда томонлар икки мамлакат парламентлараро муносабатларини янада мустаҳкамлаш, мулоқотни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

Хусусан, томонлар Олий Мажлис Сенати ва Буюк миллат мажлиси шафелигида Ўзбекистон ва Туркия ҳудудлари форумларини ташкил этиш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар йўлга қўйилган парламентлараро ҳамкорликни ҳамда халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Глава парламента Турции Бинали Йилдирим прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Туркия парламенти раиси Бинали Йилдирим Ўзбекистонга келди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг Туркияга ҳамда Туркия президентининг Ўзбекистонга бўлган ташрифлари доирасида Туркия ва Ўзбекистон парламентлари орасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олинган.

Ушбу келишувларган асосан, Олий Мажиснинг Буюк миллат мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

2018 йилнинг март ойида Туркия Буюк миллат мажлиси “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Туркия Буюк миллат мажлиси Тадқиқот маркази ўртасида алоқалар ўрнатилди.

Янгиликлар лентаси
0