Cobalt ва Malibu машиналарини етказиб бериш муддати қисқарди

Oбуна бўлиш
Автомобиллар қайта тақсимоти истеъмолчиларнинг талабларига кўра кунлик тарзда янгилаб борилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. GM Uzbekistan Cobalt (4 поз. АТ) автомобилининг етказиш муддати 84 дан 40 календарь кунига (60 дан 25 иш куни) ва “Malibu Turbo”ни 125 дан 60 календарь кунига (90 дан 45 иш куни) қисқарди, деб хабар қилди "Ўзавтосаноат".

Автомобиль Chevrolet Tracker - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan дилерлик марказлари билан фаолиятини қайта кўриб чиқди

Компания маълум қилишича, ушбу янги қисқарган муддатлар автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларда ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда компания “Lacetti” (1 поз.), “Cobalt” (2 поз.) ва “Nexia” (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, “Lacetti” (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирганди.

Шу билан бирга, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида дилерлик марказлари билан автомобил тақсимоти борасидаги ишларини такомиллаштирганини маълум қилганди.

Автомобиллар қайта тақсимоти истеъмолчиларнинг талабларига кўра кунлик тарзда янгилаб борилади.

Янгиликлар лентаси
0