Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида, бугун, 22 сентябрь куни "Ўзбекистон совғалари" Биринчи Республика кўргазма-савдоси ўз ишини бошлади.
Ушбу тадбир Савдо-саноат палатаси, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Божхона қўмитасининг маълумотларига кўра республика худудида ҳар йили маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган 500дан ортиқ ҳорижий буюмлар импорт қилинади.
Маълумки, Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар, меҳмонлар ҳар бир зиёрат қилган жойларидан эсдалик, ёдгорлик совғаларини харид қиладилар. Бугунги кунда бундай жойларда сотилаётган ёдгорликларнинг маълум қисми ҳориждан келтирилган бўлиб, Ўзбекистон тўғрисида ҳеч қандай таассурот ёки хотира маъносини англатмайди.
Эндиликда Ўзбекистонда бундай эсдалик совғалари маҳаллий уста-ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ва оммалаштириш режалаштирилмоқда.
Бунинг учун авваламбор мамлакатга елган меҳмонлар ҳамда сайёҳларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда “Уста-шогирд” мактабларини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш имконини беради.