Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчаси вақтинча ёпилди

Oбуна бўлиш
Транспорт ҳаракати Аҳмад Дониш кўчаси ёнида ташкил этилган айланма йўл орқали амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Аҳмад Дониш  кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

“Юнусобод” метро йўналишида қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 21 сентябрь кунидан бошлаб Аҳмад Дониш  кўчасининг марказий йўналиши вақтинчалик ёпилиши маълум қилинади”, - дейилади хабарда.

Хабарга кўра, транспорт ҳаракати Аҳмад Дониш  кўчаси ёнида ташкил этилган айланма йўл орқали амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0