Ўзбекистон қўшни давлатлардан товар олиб киришни янада чегараламоқчи

© Пресс-служба правительства КР / Сабыр Аильчиев Автомобильный затор на контрольно-пропускной пункт Акжол автодорожный на границе Кыргызстана и Казахстана
Автомобильный затор на контрольно-пропускной пункт Акжол автодорожный на границе Кыргызстана и Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жумладан, ҳар куни 2 килограммдан олиб кириш мумкин бўлган товарлар(озиқ-овқатлар)ни энди ҳар ойда кўпи билан 10 килогача, ҳар бир тури бўйича 2 килограммданоширмай олиб кириш мумкин

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қўшни мамлакатлардан товар олиб киришни янада чегаралаш таклиф этилмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

"Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан автомобил (пиёда), темирйўл ва дарё ўтказиш пунктларида товарларнинг олиб ўтилишини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси жисмоний шахсларга бир турдаги маиший техника воситаларини ҳар 6 ойда 1 донадан ортиқ олиб киришни тақиқлаш таклиф этилган.

Жумладан, ҳар куни 2 килодан олиб кирилиши мумкин бўлган, асосан озиқ-овқат товарларини, энди ҳар ойда (ҳар бир тури бўйича) 2 килограммдан оширмаган ҳолда 10 килогача олиб киришга рухсат берилиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0