ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Хусусан, майор Сафаров Джахонгир Исмоилович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари – Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Майор Ганиев Шерзод Алишерович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари – Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.
Подполковник Жўрабоев Озодбек Абдукаххорович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент, Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.