ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлигида бўлиб ўтган музокараларда Европа тараққиёт ва ривожланиш банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Молия вазирлигига асосан.
Бўлиб ўтган учрашувда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” корхонасига стратегик ҳамкорни таклиф қилиш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу масалани ҳал қилишда Европа тараққиёт ва ривожланиш банки ёрдам кўрсатиши мумкин.
Айни дамда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” заводиннг 57,1% акцияси “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига тегишли, 42,9 % эса - The Coca-Cola Export Corporationга тегишли.
Эслатиб ўтамиз, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” қўшма корхонаси 1993 йилда ташкил қилинган. Бугунги кунда компаниянинг Ўзбекистон ҳудудида 3та заводи бор: Тошкент, Наманган ва Урганчда.
Ушбу даводларда 10та ишлаб чиқариш линиялари Кока-Кола, Фанта, Спрайт, Бонаква ва Фьюз Чай брендлари остида 9 хил ичимликлар ишлаб чиқармоқда. Кока кола заводи энг замонавий корхоналардан бири бўлиб, у тўртта ISO сертификатига эга.