Тожикистонда Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида аксилтеррор машғулотлари бошланди

© Министерство обороны Узбекистана6) Президент қарорига асосан, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим ўқув юртларига 5 фоизли квота асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлди. Бугунги кунда 350 га яқин ҳарбийларнинг фарзандлари олийгоҳларда шу имтиёздан фойдаланиб ўқимоқда.
6) Президент қарорига асосан, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим ўқув юртларига 5 фоизли квота асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлди. Бугунги кунда 350 га яқин ҳарбийларнинг фарзандлари олийгоҳларда шу имтиёздан фойдаланиб ўқимоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари халқаро миқёсдаги турли мусобақа ва танловларда ҳамда ҳамкорликдаги ўқув машғулотларда фаол иштирок этиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. 17 сентябрь куни Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятида жойлашган Сўғд гарнизонининг дала ўқув марказида икки давлат махсус бўлинмаларининг ҳамкорликдаги аксилтерор тактик ўқувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Унда Тожикистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Бош штаб бошлиғи генерал-лейтенант Эмомали Собирзода, вазирлик ва бошқа куч тузилмалари қўмондонликлари вакиллари ҳамда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

© Министерство обороны УзбекистанаНачало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области
Тожикистонда Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида аксилтеррор машғулотлари бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Начало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области

Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан икки давлат ўртасида илк маротаба ўзаро ҳарбий соҳада бундай яқин ҳамкорликнинг ўрнитилиши Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

© Министерство обороны УзбекистанаНачало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области
Тожикистонда Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида аксилтеррор машғулотлари бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Начало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области

Расмий маросим якунлангач, ҳарбий хизматчилар учун тожикистонлик эстрада юлдузлари томонидан турли-туман қўшиқлар ижро этилди, бу албатта, йиғилганлар кайфиятига ўзгача руҳ бағишлади.

© Министерство обороны УзбекистанаНачало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области
Тожикистонда Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида аксилтеррор машғулотлари бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Начало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области

Тантанали тадбирдан сўнг, генерал-лейтенант Эмомали Собирзода ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон маданияти, миллий қадриятлари, бой тарихи ҳамда Қуролли Кучлари салоҳиятини ўзида акс эттирган кўчма маънавият хонасига ташриф буюрди.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари халқаро миқёсдаги турли мусобақа ва танловларда ҳамда ҳамкорликдаги ўқув машғулотларда фаол иштирок этиб, муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0