ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўз Мустақиллигини эълон қилган Донецк халқ республикаси раҳбарининг қотиллиги ғарб махсус хизматлари кўмагида амалга оширилган, деб маълум қилди журналистларга ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин.
"Теракт Украина хавфсизлик хизматининг бешинчи контрразведка хизмати департаменти иштирокида амалга оширилган. <…>. Махсус хизматларнинг кейинги иш фаолияти, портловчи қурилма қолдиқлари таҳлили натижасида, Украина Хавфсизлик хизмати томонидан аввал қўлланилмаган юқори технологиялар аниқланган. Бу теракт ғарб махсус хизматлари кўмагида амалга оширилган деган тушунчага олиб келади", - деб айтган Пушилин.
У терактни ўрганишда Россия ёрдам бераётганини қўшимча қилган.
Пушилинга кўра, ДХР ҳуқуқ муҳофазачилари "бу ишни ким амалга оширгани тўғрисида тушунчага эга".
"Бир киши қўлга олинган, у тўлиқ кўрсатма берган", - дея тушунтирган республика раҳбари.
Пушилиннинг айтишича, қўлга олинган шахс - УХХ (СБУ) ходими.
ДХР раҳбарининг ўлдирилиши
Александр Захарченко 31 август куни Донецк марказидаги "Сепар" кафесида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган. У 42 ёшда эди. Бундан ташқари, Захарченконинг қўриқчиси ҳам ҳалок бўлган, ДХР ФВВ маълумотига кўра, 11 киши жароҳатланган.
ДХР даромадлар ва йиғимлар вазири Александр Тимофеев портлаш вақтида оғир тан жароҳатларини олган. Республика ҳукумати юз берган ҳодисани теракт деб тан олганлар.