Хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тасдиқланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишИностранные рабочие
Иностранные рабочие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лицензия олиш учун ариза берувчи тегишли ҳужжатларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этади.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Узбекистанец просит снизить цены на автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Муҳожирлар GM Uzbekistan раҳбарига: илтимос, машина нархини туширинглар

Қарор билан Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур фаолиятни амалга оширишга доир лицензия талаблари ва шартлари низомда белгиланган. Унга кўра, штатда олий юридик маълумотга эга бўлган камида бир нафар мутахассис, шунингдек, меҳнат мигрантларини юбориш назарда тутилаётган мамлакатлар тилларини яхши биладиган ходимнинг бўлиши лицензия талабларидан ҳисобланади. 

Лицензия олиш учун ариза берувчи тегишли ҳужжатларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бевосита ёки электрон шаклда тақдим этади.

Ҳужжатлар ишчи орган – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўн иш куни давомида кўриб чиқилади.

Лицензия беринганлиги учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди. 

Янгиликлар лентаси
0