ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Сэм Браунбэк 10-19 сентябрь кунлари давомида Украина, Польша ва Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистонда элчи диний эркинлик соҳасидаги сўнгги ислоҳотларни муҳокама қилиш учун юқори лавозимли амалдорлар билан учрашади.
Сэм Браунбек 2018 йил 1 февралдан АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.