АҚШда ит ўз эгасига жинсий жиноят бўйича жазодан қутулиб қолишга ёрдам берди

© AP Photo / Lisa ChristonФото черного лабрадора по имени Люси, обнаружение, которого повлияло на расследование дела об изнасиловании, сделанное 18 июля 2018 в Джэрхарт Голф Линкс в Геарте, Орегон
Фото черного лабрадора по имени Люси, обнаружение, которого повлияло на расследование дела об изнасиловании, сделанное 18 июля 2018 в Джэрхарт Голф Линкс в Геарте, Орегон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хорнер 50 йиллик қамоқ жазосини ўташни бошлаб, жамоат ташкилотига ҳуқуқий ёрдам учун мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Аввалига йўқолиб қолган ва кейинчалик топилган ит, Орегон штатидан бўлган ишчига суд томонидан оқланишига ёрдам берди. Бу фуқаро ўзининг қизига нисбатан жинсий зўравонликда айбланган. Бу ҳақда РИА Новости Oregon Innocence Project жамоат ташкилотига асосан хабар қилди.

Следственный изолятор  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароси АҚШда 11 йилга қамалди

“Бугун мижозимиз Жоша Хорнерга қарши айблов хулосаси прокурор Жон Хаммелнинг талабномасига асосан бекор қилинди. Жаноб Хорнер ўз қизига нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этишда суд ҳайъати якдил қарори билан айбдор деб топилганди. У бу жиноятни содир этмаган”, - деб таъкидлади ташкилот вакили.  

Хорнер 50 йиллик қамоқ жазосини ўташни бошлаб, жамоат ташкилотига ҳуқуқий ёрдам учун мурожаат қилган.

Ушбу жиноят ишида ҳеч қандай ДНК излари, моддий ашёлар, гувоҳлар бўлмаган, фақатгина айбланувчининг вояга етмаган қизининг кўрсатмалари бўлган холос. Фаоллар маълум қилишича, аввал ҳам бу қиз онаси томонидан таҳқирланиши бўйича шикоят қилган, улар ўз тасдиғини топмаган. Бундан ташқари, қиз уни қўрқитиш мақсадида отаси оилага тегишли бўлган Люси лақабли лабрадор итни отиб танлаганлиги ҳақида кўрсатма берган.

Бироқ, ит топилди. Айбланувчининг аввал берган кўрсатмалари кўра, у тирик экан.  

“Люси лақабли ит отиб ташланмаган экан. Люси тирик ва соғлиғи яхши. Мени мутахассисим ва Oregon Innocence Project мутахассиси Люсини топишди, уни тасдиқлашди, у билан анча вақт ўтказиб, уни расмга олишди”, - деб таъкидлади прокурор судга.

Ит қаерда топилганлиги маълум қилинмади.   

Шунингдек, прокурор айбланувчининг жиноят содир этмаганига тўлиқ ишонч ҳосил қила олмаслигини  маълум қилган.

Аммо прокурор вояга етмаган қиз гувоҳлик бераётганда нотўғри кўрсатма берганлигига ўз тасдиғини топди. Судья барча даллилларга рози бўлди, иш ёпилди ва Хорнер озод қилинди.

“Биз турмуш ўртоғим Келли билан бузилган ҳаётимизни қайта тиклашга ҳаракат қилишга тайёрмиз”, - деди у озод бўлгандан кейин.

Хорнер ноодатий йўл тутиб, янги очилган ҳолатлар асосида ишни ёпишга талабнома киритганлиги учун прокурорга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0