ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 сентябр кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 19,24 сўмга кўтарилиб, 7 862,17 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 15,42 сўмга камайиб, 9 081,59 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, Россия рубли ҳам 3,58 сўмга пасайиб, 112,59 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.