ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Хитойнинг Pres-Jog бренди Ўзбекистон спортчиларига ҳомийлик тариқасида 450та спорт кийимини бепул тақдим этди, деб хабар қилмоқда Миллия Олимпия қўмитаси, Sputnik мухбирига.
МОҚ айтишига қараганда, Ўзбекистон спортчиларининг Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши ушбу спорт формасининг омадли келгани деса ҳам бўлади.
“Мазкур ўйинларда Ўзбекистон спорт делегацияси айнан Pres-Jog бренди томонидан тақдим этилган экипировкалардан фойдаланилди. Янги либослар спортчиларимиз учун омадли келди десак муболаға бўлмайди”, - дейилган хабарда
Ундан ташқари Ўзбекистон спортчилари учун Хитой компанияси енгил атлетика,футбол, карате, кураш, спорт гимнастикаси, трамполин, оғир атлетика, стол тенниси ва гандбол учун ҳам махсус спорт либослари тайёрлаб берилган.
“Олдимизда турган йирик комплекс мусобақаларда Ўзбекистон спорт делегацияси Pres-Jog бренди либосларидан фойдаланилади. Шунингдек футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам мусобақаларда ушбу компания либосларида майдонга тушадилар”, - дейилган МОҚ хабарида.
Хитой компанияси ўз навбатида, Ўзбекистон Осиёдаги энг кучли спорт мамлакатларидан бири эканини ҳамда ўзбекистонлик спортчилар ўзларининг жанговар руҳи билан спорт оламида ҳурматига сазовор бўлганини қайд этиб, Ўзбекистон жамоасининг ушбу жиҳатлари Pres-Jog компаниясига жуда мос тушишини таъкидлашди.
Шу сабабдан, хитойлик ҳамкорлар Ўзбекистон МОҚининг хитой компанияси стратегик ҳамкорига айланиши компания учун “улкан шараф” эканлиги айтиб ўтишди.
Ундан ташқари ушбу ҳамкорлик Хитойнинг “Бир макон бир йўл” стратегиясида қўйилган навбатдаги қадам экани айтилди.
“Ўзбекистон Буюк Ипак Йўли мамлакати ҳисобланади ва Хитой билан азалдан яқин алоқаларга эга. Ушбу ҳамкорлик нафақат ҳомийлик, шунингдек “Бир макон бир йўл” стратегиясини амалга оширишда “QIERTE Co Ltd” компаниясининг навбатдаги қадами ҳисобланади. Спорт ёрдамида биз дўстлик алоқаларимизни янада ривожлантирамиз ва умид қиламизки бу Хитой билан кучайтириш ва “Бир макон бир йўл” стратегиясини амалга оширишга ўзига хос кўприк бўлади” – дейилга Хитой компанияси хабарида.
Томонлдар имзоланган шартнома иккла томон учун ҳам манфаатли бўлишига умид билдиришди.