Миллий Олимпия қўмитаси Алишер Усмоновни туғилган куни билан табриклади

© Sputnik / Сергей ГунеевАлишер Усманов
Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Табрикномада Алишер Усмоновга Ўзбекистонда спортни ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилган.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Алишер Усмоновни 65 ёши билан табриклади.  

“Бугун, 9 сентябрь куни Халқаро қиличбозлик федерацияси Президенти, ватандошимиз Алишер Усмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан Алишер Бурхановични қутлуғ 65 ёши билан муборакбод этамиз.

Алишер Усмоновнинг жаҳон спорти тараққиёти, Олимпия ҳаракати ривожида тутган ўрни беқиёс. Шунингдек, у киши Ўзбекистонда нафақат спорт ва ижтимоий соҳа, балки, мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Биз буни юксак қадрлаймиз ва чуқур миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

Шу билан биргаликда Алишер Бурхановичнинг Ўзбекистонда қиличбозлик спорт турини ривожлантириш, Республикамиздаги энг катта стадион «Пахтакор» аренасини тубдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш ишларига бош-қош бўлаётганлиги бу инсоннинг қай даражада ватанпавар эканлигидан дарак беради.

Ҳурматли Алишер Бурханович! Бугунги шодиёна кунда Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ишларингизга ривож тилаймиз. Ўзбекистон тараққиёти йўлида ҳормай-толмай узоқ йиллар меҳнат қилишингизни, касбий фаолиятингизда эса улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Биз сиздек ватандошимиз билан фахрланамиз!” , - дейилган табрикномада.

Янгиликлар лентаси
0