Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўз ишини бошлади

© Пресс-служба хокимията города ТашкентаВ столичном хокимияте прошла встреча исполняющего обязанности хокима столицы Джахонгира Артикходжаева с инвесторами
В столичном хокимияте прошла встреча исполняющего обязанности хокима столицы Джахонгира Артикходжаева с инвесторами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбирнинг биринчи кунида Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек, Миробод, Яккасарой ва Юнусобод туманларидан ташриф буюрган маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Пойтахт ҳудудида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” ўз ишини бошлади.

Тошкент ҳокимлиги кўп қаватли уйлардан хонадонлар сотиб олишни таклиф қилди

Тадбирнинг биринчи кунида Мирзо Улуғбек, Миробод, Яккасарой ва Юнусобод туманларидан ташриф буюрган маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Артикхўжаев лойиҳалар билан танишар экан, лойиҳаларнинг, аввало халқга хизмати қилиши, уларнинг розилиги билан амалга ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Мазкур лойиҳалар ижтимоий соҳа объектлари, хусусан замонавий меҳмонхоналар, савдо ва кўнгил очар масканлар, кўп қаватли автотураргоҳлар ҳамда янги уй-жой комплексларни барпо этишни кўзда тутади.

Учрашувда умумий қиймати 5,6 трлн сўм, шундан хорижий сармоялар 625 миллион доллар бўлган ва 55 790 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган 47 та лойиҳалар тақдим этилди.

“Очиқ эшиклар куни” 7 – 8 сентябрь кунлари давом этади, унда пойтахтнинг қолган туманларидан инвесторлар ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Янгиликлар лентаси
0