“Шўртан” футболчиси стадионда келинсалом қилди

© Диёр ИмомхўжаевФутболистка "Шуртан"а исполнила келинсалом на стадионе
Футболистка Шуртана исполнила келинсалом на стадионе  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Шўртан” жамоаси футболчиси Улдона Тўхтаева стадиога келганлар олдида “келинсалом” қилди.

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Футбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида қизиқ ҳолат юз берди, деб хабар қилмоқда ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг Telegram каналида.

“Шўртан” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиндан олдин “Шўртан” жамоаси футболчиси Улдона Тўхтаева стадиога келганлар олдида “келинсалом” қилди.

“Салом қилаётган қиз Шўртан футболчиси Улдона Тўхтаева. Турмушга чиққанига 1 ҳафта бўлибди. Ўйиндан олдин ўзбек урф-одатига кўра келин салом қиляпти”, - деб изоҳ қолдирган Имомхўжаев.

Ўйинга келсак, у 5:0 ҳисобида “Шўртан” ғалабаси билан якунланган.  “Келиндан 1 та голли пас бўлди” – деб қўшимча қилди Диёр Имомхўжаев.

Янгиликлар лентаси
0