Саудия Арабистонида диний мавзуда ҳазиллар учун қамалиш мумкин

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишВид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айбдор деб топилганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади, шунингдек 3 миллион риал жарима қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Саудия Арабистонида диний мавзуда ҳазил қилиш 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазо берилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости қиролик прокуратураси баёнотига асосан хабар қилди.

Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони Канададаги элчисини чақириб олди

“Жамоат тартибини бузиш, диний қадриятларни ва ахлоқ меъёрларини масхара қилишга қаратилган контентни яратиш ва тарқатиш кибер жиноят деб қаралади”, - дейилган хабарда.

Айбдор деб топилганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади, шунингдек 3 миллион риал (800 минг доллар) жарима қўлланилади.

2012 йилда “Саудия Арабистони либерал тармоғи” веб-сайтини асосчиси Раиф Бадави руҳонийларни ва қироллик диний полиция танқид қилганлиги учун ҳибсга олинганди.

Блогер ислом динини ҳақорат қилганлиги, кибер жиноят содир этиш бўйича айб қўйилди. Ҳозирги вақтда Бадави 10 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Янгиликлар лентаси
0