Шавкат Мирзиёев Миср президенти билан мулоқотни юқори баҳолади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кўксаройда ўтказилган Миср президенти билан учрашув дўстона ва амалий руҳда ўтказилгани ҳақида баёнот қилди.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга илк ташрифи бўлишига қарамай, томонлар турли соҳаларга доир 10дан зиёд битим ва меморандумларни имзоладилар.

Ўзбекистон президенти таъкидига кўра, Тошкент туризм соҳасида катта тажриба ва салоҳиятга эга бўлган Миср билан бу соҳада ҳамкорликни кучайтиради.

"Биз зиёрат туризми доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларимизни кўриш, имом ал-Бухорий, имом Мотрудий, имом Баҳоуддин Нақшбанд, Шоҳи Зинда, Чор Бакр, Мир Араб мажмулаларини зиёрат қилиш учун Мисрдан келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича Тошкент-Қоҳира ва Хургада ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича масалаларни муҳокама қилдик", - деди Ўзбекистон раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0