ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Молия институтига янги ректор тайинланди, деб хабар қилмоыда "Халқ сўзи" газетаси.
"Азизов Улуғбек Ўктамович Тошкент молия институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланди", - дейилган хабарда.
Маълумот учун, Улуғбек Азизов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари, давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи каби лавозимларда фаолият юритган.