Отажонов: Ўзбекистон текстил саноатини ривожлантиришнинг янги босқичига ўтмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаместитель премьер-министра Нодир Отажонов
Заместитель премьер-министра Нодир Отажонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ўз текстил саноатини босқичма-босқич ривожлантириб бормоқда ва бу соҳага 3 миллиард доллардан кўп маблағ жалб қилишга улгурди, деб хабар қилди Халқаро тўқимачилик анжуманида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро тўқимачилик анжуманида 2018-2021 йилларда Ўзбекистон текстил саноатини кенгайтириш ва тубдан янгилаш дастури ҳаётга татбиқ этилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Ушбу дастур доирасида умумий баҳоси 2,5 млрд долларлик 130дан зиёд инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон текстил саноати Бангладеш модели бўйича ривожланиши мумкин

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Нодир Отажоновнинг айтишича, Ўзбекистон ўз текстил саноатини босқичма-босқич ривожлантириб бормоқда ва бу соҳага 3 миллиард доллардан кўп маблағ жалб қилишга улгурган.

"Биз Ўзбекистонда ишлашлари учун хорижий инвестициялар ва жаҳон брендларини тўғридан-тўғри жалб қилишдан манфаатдормиз", — деб таъкидлади Отажонов.

Бош вазир ўринбосарига кўра, айни вақтда мамлакатда текстил кластерлари ташкил қилинган ва фаолият кўрсатмоқда. Тошкент эришилган натижаларда тўхтаб қолишни хоҳламайди.

"Жорий йилдан биз текстил кластерлари лойиҳаларини ҳаётга татбиқ эта бошладик. Бугунги кунда уларнинг сони 15тага етган, 2019-йилгача улар сони уч баробар ортади. Шу тариқа, текстил соҳасидаги тажрибамизни қишлоқ хўжалигига жорий қилмоқдамиз - янги технологиялар, инновациялар, керак бўлса, янгича бошқарув тизимини ҳам. Ўйлаймизки, бу лойиҳалар муваффақиятли кечади ва улар сифатли хом-ашё гаровидир", - деди Отажонов анжуман қатнашчилари қаршисида сўзлаган нутқида.

Кольцепрядильная машина немецкой фирмы Saurer Schlafhorst - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Корея иштирокида янги тўқимачилик технопарки ишга тушади

Анжуман давомида иштирокчилар текстил кластерларини ривожлантириш тенденциялари, экологик пахта лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш, текстил маҳсулотларини Европа бозорига олиб чиқиш учун сертификатлаштириш масалалари, экспорт ҳажмини ошириш, жаҳон текстил саноатининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, текстил ва тикув саноатида рақамли технологиялар, мода саноати тенденциялари сингари масалаларни муҳокама қилдилар.

Андуман қатнашчилари Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тўқимачилик анжумани истиқболдаги масалаларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли шартномаларни имзолаш мақсадида жаҳон пахта ва текстил бозорининг етакчи иштирокчиларини тўплади. Бу йил ушбу тадбирда Германия, Швейцария, Жанубий Корея, ХХР, Россия, Ҳиндистон, Япония, Бангладеш, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, АҚШ, Франция сингари 30дан зиёд давлатлар вакиллари иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0