ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиси – Килиан Санми Мбаппе рақибига нисбатан тажовузкор ҳаракат қилгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.
“Пари Сен-Жермен” жамоасининг ёш ҳужумчиси “Ним” жамоасига қарши ўйинда ўзига нисбатан фол ишлатган рақиб ярим ҳимоячиси Тежи Саваньени итариб юборди. Мазкур тажавузкор хатти-ҳаракат учун 19 ёшли футболчи 5та ўйинга четлатилиши мумкин.
Ушбу воқеа Франция чемпионатининг 4-тури доирасида бўлиб ўтган ўйиннинг қўшиб берилган вақтида содир бўлди. Мбаппенинг четлатилиши якуний ҳисобга таъсир қилмади. “ПСЖ” 4:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Франция Профессионал футбол лигаси бир ҳафта ичида 19 ёшли ўйинчининг ҳатти-ҳаракатига доир якуний қарор чиқаради.