ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси қўпорувчи-террорчи гуруҳларни тайёрлаб Европа, Марказий, Жанубий-Шарқий Осиё ва Россияга ташламоқда, деб баёнот қилди ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбари ўринбосари Жумахон Ғиёсов.
РИА Новости хабарига асосан.
"Суриядаги ўчоқларнинг муваффақиятли бостирилиши қолган жангариларни силжишга, уларнинг етакчиларини эса чет элдаги филиалларни фаоллаштиришга мажбур қилди. ИШИД томонидан ташкил қилинган махсус тузилмалар қўпорувчи-террорчи гуруҳларни жамлаш, тайёрлаш ва уларни Европа, Марказий, Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Россияга ташлаш ишларини олиб боришмоқда", - деди Ғиёсов "Халқаро терроризмга қарши кураш доирасида қурол-аслаҳани ноқонуний етказиб беришга қарши кураш" анжуманида сўзлаган нутқида.