Америкалик аёл бевафо эрини кўз томчилари ёрдамида заҳарлаб ўлдирди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг Соединенных Штатов Америки.
Флаг Соединенных Штатов Америки. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Стивен Клейтоннинг организмида кўп миқдорда кимёвий моддалар борлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Жанубий Королина штатида истиқомат қилувчи аёл ўзининг турмуш ўртоғини кўз томчилари ёрдамида заҳарлаб ўлдирилишида гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новости New York Post нашрига асосланиб хабар қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Бутунжаҳон савдо ташкилотидан чиқиши мумкин, деди Трамп

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, 64 ёшли Стивен Клейтон ўз уйида ўлик ҳолда топилган. У зинадан йиқилиб тушиши оқибатида вафот этган деб тахмин қилинган. Бироқ, жасад ёриб кўрилганда, унинг организмида кўп миқдорда кимёвий моддалар борлиги аниқланган.

Лана Клейтон кўрсатмаларига кўра, у 3 кун давомида турмуш ўртоғининг кўз томчиларига сув қўшиб келганлигини маълум қилган. Тиббий экспертлар фикрига кўра, одам организмига бу фаол кимёвий модда нейротоксин сингари таъсир қилади ва инсон асаб тизимига ҳужум қилишни бошлайди.

New York Post ёзишича, бир неча йил олдин Клейтон эрининг хиёнати ҳақида интернетда шикоят қилганди.

Бироқ ҳозирча ҳуқуқ тартибот органлари қотиллик сабабларини айтишмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0