ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Бугун, 2-сентябрь Ўзбекистон Биринчи президенти вафот этган кун. 2017 йилнинг 25 январида ушбу кун расман Ислом Каримов хотра куни деб эълон қилинган эди.
Ушбу муносабат билан Лола Каримова-Тиллаева Facebookда қуйидаги сатрларни қолдирди.
“Сизни жуда ҳам соғинаман, вақт ҳам бу туйғуни енга олмаяпти…аксинча, хотираларим мени ўтмишнинг турли онларига чорлайди ва мен хаёлан ўша дамларни қайта ва қайта яшаб ўтаман. Кўп ҳолларда сиз айтган гаплар моҳиятини фақат эндиликда тўлиқ англаяпман....Кўплаб ўтмишдаги сўзлар ва лавҳалар кўз ўнгимда туриб, аста-секин тушларимга ўтади, ва бу рўёда биз сиз билан яна учрашамиз.
2 сентябрь сизнинг хотира кунингиз ва бугун сиз фарзандларингиз томонидан айтилган ҳар бир сўзни эшитасиз....ушбу ёрқин хотирангиз абадий бўлсин, Отажон”.