Сохта босқинчилик: Тошкентда фуқаро 58 миллион сўм деб ўзини-ўзи жароҳатлади

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекские милиционеры возле дома
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа жойига, яъни Учтепа туманига тезкор-тергов гуруҳи юборилди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. 27 август куни фуқаролардан бири милицияга қўнғироқ қилиб, босқинчилик оқибатидан унинг ёнида бўлган 58 миллион сўм пули ўғриланганлиги ҳақида хабар беради. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига асосан.

Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ маст ҳолда бошқарилган автомбиллар суратини намойиш қилди

Мурожаатга кўра, ушбу пуллар аслида жабрланувчи ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган мебел корхонасига тегишли эканлигини маълум бўлган.

Воқеа жойига, яъни Учтепа туманига зудлик билан тезкор-тергов гуруҳи юборилди.

Жабрланувчи, 25 ёшли У.Жавоҳир ИИББ ходимларига воқеа тафсилотларини сўзлаб берар экан, шу куни у “Labo” русумидаги хизмат машинасида буюртмачи олдидан катта пул билан қайтиб келаётган вақтида “Matiz” русумидаги машина унинг йўлини тўсиб тўхтатгани ва ичидан икки нафар номаълум шахс тушиб унга ҳужум қилганини, пичоқ билан пўписа қилиб, ёнидан 58 миллион сўм пулини олиб номаълум томонга қочиб кетишганини сўзлаб берди. Жавоҳирнинг сўзларига кўра воқеа Истироҳат кўчасида содир бўлган.

“Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасиа аслида шу куни ҳеч қандай босқинчилик жинояти содир этилмаганлиги аниқланди. Қариндошига тегишли хусусий корхонада ҳайдовчи бўлиб ишловчи Жавоҳир буюртмачидан  олган 58 миллион сўм миқдоридаги пулни шунчаки ўзлаштириб олмоқчи бўлган. Пулларни дўстининг уйига яшириб қўйгач, босқинчилик билан боғлиқ воқеани ҳам тўқиб чиқарган. Барчаси ҳақиқатга яқин бўлиши учун ҳатто ўзини-ўзи жароҳатлаган. Аммо унинг режаси амалга ошмади. Энди Жавоҳир ёлғончилиги учун қонун олдида жавоб беради”, - дейилади ИИББ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0