Ўзбекистонда ҳар ойнинг учинчи жума кунида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровДороги Ташкента в сильную жару
Дороги Ташкента в сильную жару - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”ни ўтказиш бўйича дастур тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” канали.  

Ночное  автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Автомобиллар тирбандлиги юзага келганда нима қилиш керак – ИИББ раҳбари жавоби

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”ни ўтказиш бўйича дастур тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу ҳужжат билан Ички ишлар вазирлигининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилишини йўлга қўйиши белгиланди.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги зиммасига тегишли вазирликлар билан биргаликда “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. 

Янгиликлар лентаси
0