ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Мустақиллик куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мушакбозликни томоша қилиш учун махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.
Қуйида 1 сентябр соат 21:00да мушакбозлик бўлиб ўтадиган манзиллар билан танишинг:
Мушакбозликни пойтахтдаги 11 та маданият ва истироҳат боғларидан томоша қилишингиз мумкин бўлади. Булар: Ғафур Ғулом, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек ва Фурқат номидаги ҳамда “Локомотив-Анҳор”, “Ашхобод”, “Қуёшча нури”, “Боғишамол”, “Дўстлик” ва Green Park боғлари, Тошкент ҳайвонот боғи, шунингдек Mega Planet савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳамда Республика Байналмилал маданият маркази олдидаги майдонлар.
ИИББ байрам тадбирлари билан пойтахт марказидаги бир неча кўчалар ёпилишини яна бир бор эсга солиб, ҳайдовчиларни имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Байрам сайллари кунларида имкон қадар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ.
Қуйида автотранспорт воситаларини қолдириш мумкин бўлган кўчалар рўйхати билан танишинг:
– Олмазор кўчасининг Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисмида;
– Ислом Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисмида;
– Қоратош кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида;
– Братислава кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача бўлган қисимда;
– Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида;
– Байналминал кўчасининг Оқтепа майдонидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида.
Қуйидаги кўчаларда махсус бепул жамоат транспортлари яъни автобусларнинг ҳаракати йўлга қўйилади:
– Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисмида;
– Ислом Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида;
– Қоратош кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида;
– Фурқат кўчасининг Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисмида;