Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишВ.Путин вручил государственные награды в Кремле
В.Путин вручил государственные награды в Кремле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Усмонов Ўзбекистонда амалга оширилаётган бир неча йирик ижтимоий лойиҳаларга сармоя киритмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таниқли тадбиркор Алишер Усмоновни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлади, деб хабар қилмоқда ЎзА.

“Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, халқимизнинг миллий қадрияти ва бой тарихий ёдгорликларини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистонда диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки, Ватанига ёшлар учун ўрнак бўладиган даражадаги самимий муҳаббати ҳамда республикамизда туризм салоҳиятини ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ҳамкорлиги учун таниқли ҳамюртимиз, Россиянинг «USM Holding» акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Усманов Алишер Бурханович «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин”, - дейилган президенти фармонида.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов бир йил олдин “Ўзбекистонга қўлимдан келганича ёрдам бераман” деб айтган эди ва ҳақиатдан ҳам айни дамда бир неча йирик лойиҳаларга сармоя киритмоқда. Улар орасида “Пахтакор” футбол клуби фондига, Ислом маданияти маркази қурилишига, Наманган ва Бухоро сайёҳлик мажмуалари ва бошқалар бор.

Янгиликлар лентаси
0