Ўзбекистонда транспорт вазирлиги ташкил этилади

© Sputnik / СтрингерГородской транспорт в Ташкенте
Городской транспорт в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автомобиль, темир йўллар ва ҳаво йўллари, метро ва дарё транспорти ишини ўзаро мувофиқлаштирувчи – Транспорт вазирлиги ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни автомобиль транспорти соҳасига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда УзА.

Мажлисда соҳада йиғилиб қолган кўплаб муаммолар муҳокама қилинди. Жумладан ушбу муаммоларни комплекс ҳал қилиш учун Ўзбекистон транспорт вазирлиги ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

“Ўзавтотранс” агентлиги томонидан транспорт соҳасини ривожлантиришни комплекс кўриб чиқиш борасида давлат сиёсатини юритиш тизими ҳанузгача йўлга қўйилмагани сабабли автомобиль, темир йўллар ва ҳаво йўллари, метро ва дарё транспорти ишини ўзаро мувофиқлаштирувчи, бу борада ягона сиёсат юритувчи давлат органини ташкил этиш зарур”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон транспорт вазирлиги ташкил этиш бўйича таклиф киритиш вазифаси мутасадди ташкилотларга топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 6 март куни, президент қарориига асосан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қайта ташкил этилган эди ва 2018-2021 йилларда автомобил транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0