Шавкат Мирзиёевнинг янги вертолёти намойиш қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВертолет президента Узбекистана Шавката Мирзиёева
Вертолет президента Узбекистана Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент матбуот хизмати янги Airbus Helicopters H175 вертолёт суратини Facebook саҳифасига жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Президент матбуот хизмати Facebook саҳифада янги Airbus Helicopters H175 вертолёт суратини чоп этди. Президент шу вертолётда Тошкент вилоятини айланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди

Airbus Helicopters H175 вертолёти – 2009 йилда Франциянинг “Airbus Helicopters” авиақурилиш компанияси томонидан ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 2014 йил декабрда фойдаланиш бошланган.

2008 йил 24 февралда Хьюстондаги Heli-Expo кўргазмасида расмий равишда илк бор кўрсатилган.  

Дастлаб Eurocopter EC175 ва Harbin Z-15 сифатида ишлаб чиқариш бошланган.

2015 йилда EC175 вертолёти H175 номга ўзгартирилиб,  Eurocopter ребрендинги асосида Airbus вертолётлари сифатида ишлаб чиқариш бошланган.  

Вертолёт ўрта оғирликдаги юк кўтариш кўрсаткичига эга. Максимал учишдаги юк кўтариш кўрсаткичи 7 тоннани ташкил қилади. Вертолётга 12-18 нафар йўловчи ўтириши мумкин. Энг юқори тезлиги 315 км/с. Вертолёт баландлиги 5,34 м, бўш вертолётнинг оғирлиги 4603 кг ташкил этади. Максимал учиш баландлиги эса 5500 метр.

Ишлаб чиқарувчи компания раҳбарияти фикрига кўра, 2034 йилгача 1000 дона бу турдаги ветолётларни сотиш режалаштирилган. Бироқ дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда якуний кўрсаткич 500-600 дона атрофида бўлиши мумкин.

Хитойда H175 Хитойнинг AVIC авиация корпорацияси томонидан Avicopter AC352 сифатида ишлаб чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0