ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сентябр охирида Душанбега ташриф буюради, деб хабар қилди ШҲТнинг марказий интернет-портали.
Тожикистонга ташриф 27-28 сентябр кунлари амалга оширилади.
Ушбу ташриф чоғида Мирзиёев МДҲ раҳбарлари саммитида иштирок этади.
Душанбеда биринчи куни МДҲ ташқи ишлар вазирларининг кенгаши, шундан сўнг МДҲ аъзо давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилади.
Саммит давомида 2019-2023 йиллар учун жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги давлатлараро дастури ва ахборот технология соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланади.